Дрон аппаратларини Ўзбекистонга олиб кирган киши уч йилгача қамалади
(last modified Tue, 07 May 2019 07:40:44 GMT )
май 07, 2019 12:40 Asia/Tashkent
  • Дрон аппаратларини Ўзбекистонга олиб кирган киши уч йилгача қамалади

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–534, 02.05.2019 й.)

Жиноят кодексига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилди.

Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 6 ойдан сўнг кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ёрлиқ