Абдулазиз Комилов Ўзбекистон терроризм муаммосига қарши биргаликда курашга чорлашини айтди
Абдулазиз Камилов Тожикистон ҳукумати, БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан ташкиллаштирилган "Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.
Камилов ўз нутқида террористик фаолиятни молиялаштириш мақсадида наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва терроризм, жумладан пулларни ювиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бораётганига алоҳида урғу берилган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш борасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтказилган 11-учрашуви якунлари тўғрисида маълумот берди.
"Ўзбекистон терроризм ва экстримизмга қарши туриш бўйича 14 та халқаро конвенция ва протоколларни ратификация қилган ва уларнинг масъулиятли қатнашчиси бўлиб қолмоқда, Республика терроризмга қарши курашиш, хусусан уни молиявий таъминлаш манбаларини йўқ қилиш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда. Биз БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Контртеррористик бошқармаси ва Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қўмиталари билан террористларнинг ҳаракатланиш каналларини тўсиш ва активларини музлатиш борасидаги амалий чораларни рўёбга чиқариш доирасида яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз" – деди Абдулазиз Камилов.