Шок! Ӯқувчи қиз заргарлик буюмлари сотувчи аёлни пичоқлаб ўлдирди
13 май куни 15:00 да Ангренда ИИББ ходимлари томонидан 62 ёшли аёлнинг жасади унинг уйи ошхонасидан топилди. Тергов маълумотларига кўра, аёл пичоқ билан берилган зарбалардан кейин вафот этган, деб хабар бермоқда Repost.
Пичоқ билан жароҳатлар етказган қиз жиноят устида қўлга туширилган, у ИИББ ходимларидан қочиб кетишга уринган.
Текширув чоғида аниқланишича, у 10-синфда ўқийди. 13 май куни тахминан 13:00 да қиз сотувчи аёлдан бувиси учун тақинчоқ сотиб олиш мақсадида унинг уйига келган, аммо пули етмай қолган. Қизнинг ёнида кичик пичоқчаси бўлган, уни тақинчоқни қарзга олиш учун аёлни қўрқитиб қўйиш нияти билан олган. Рад жавоби олгач, ўқувчи қиз унга пичоқ билан ура бошлаган.
Уйда аёлдан ташқари, унинг 8 ёшли невараси ва бир таниши ҳам бўлган. Уларни кўриб, қиз жиноят жойидан қочишга уринган, барча тақинчоқларни ва пичоғини сумкасига солиб, марҳуманинг қизига тегишли кийимларни кийган ва уй деразасидан чиқиб кетмоқчи бўлган. ИИББ ходимлари қизни воқеа жойида ушлаган.
Қизнинг сумкасидан қон излари бўлган кўйлак ва юбка, 17 жуфт тилла зирак ва узук, иккита тилла занжир топилган.