Россияда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик қурбон бўлди
Куни кеча Омск вилоятининг Москаленки туманидаги автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши, хусусан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилади.
Шунингдек, яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси турли даражадаги кўп сонли оғир жароҳатлар олиб, Москаленки туман касалхонасига ётқизилган. Уларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Омск шаҳридан мутахассислар ҳам чақиртирилди.
«Бош консулхона вазиятни назоратга олган, Омск вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва даволовчи шифокорлар билан алоқа ўрнатган. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг жасадларини ватанга юбориш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда», — дейилади хабарда.
Омск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси хабарига кўра, мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилади.