"Росатом": Ўзбекистонда АЭС қурилиши 2020 йилда бошланади
"Росатом" корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв 2020 йил бошида Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш ишларини бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар қилди.
"Росатом" раҳбари 3 сентябрь куни Тошкентда Россия миллий ядро тадқиқот институти “Москва инженерлик-физика институти”нинг хориждаги биринчи филиали очилиши маросимида иштирок этди.
"Асосий мақсадимиз – келгуси йил бошида майдончада ишни бошлаш", - деди Лихачёв.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида "Ўзатом" агентлиги "Росатом" билан АЭС қурилиш майдонида инженерлик ишларини бажариш бўйича шартнома имзолаганди.
2017 йил декабрда Россия ва Ўзбекистон ҳуқуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида келишув имзоланганди.