Фарғона, Андижон ва Қашқадарё вилояти ҳокимлари мактабда дарс ўтишди
(last modified Wed, 04 Sep 2019 10:09:51 GMT )
сентябр 04, 2019 15:09 Asia/Tashkent
  • Фарғона, Андижон ва Қашқадарё вилояти ҳокимлари мактабда дарс ўтишди

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаган ҳамда мустақиллик дарсини ўтган.

Image Caption

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам Косон туманидаги 62-мактабда ўтказилган тадбирда қатнашиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида ҳам ўз кечинмаларини сўзлаб берган.

Image Caption

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ортидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам мактабда дарс ўтди. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокимлигининг телеграм каналида хабар берилмоқда.

“Ҳоким соати” рукни остидаги ҳаёт дарслари Андижон шаҳридаги 1440 ўринли 18-умумтаълим мактабида давом этди. Даставвал 1 синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. Битирувчи синф ўқувчилари  билан ўтказилган машғулот , музокараларга, савол-жавобларга бой бўлди, дейилган хабарда.

Image Caption
Image Caption