Тошкентда Марказий Осиё энергетика-инвестициявий анжумани бошланди
Бугун Тошкентдаги “Анжуманлар саройи”да МОМИИ (ЦАРЭС) аъзолари бўлган давлатлар энергетика вазирлари иштирокида Марказий Осиё энергетика-инвестициявий анжумани иш бошлади.
Ўзбекистон пойтахтида иккикунлик ушбу анжуманда, шундан сўнг вилоятларда қатор лойиҳалар билан танишиш мўлжалланган бу тадбирни Энергетика вазири Алишер Султонов очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.
Энергетика вазирларининг ўзаро мулоқоти давомида МОМИИ аъзолари бўлган давлатлари вакилларининг ўзаро декларацияси имзоланди. Бу ҳужжатда давлатлар ўзаро ҳамкорликдаги 2030 йилга мўлжалланган энергетик стратегия ҳамда БМТнинг “тоза ва арзон” энергия бўйича 7 мақсади юзасидан қатор маълумотлар жамланган.
“Марказий Осиёда инвестицион тўсиқларни ошиб ўтиш: ўтиш даврида бизнесни энергетик бозорга жалб этиш” мавзусидаги суҳбат билан давом этган анжуман Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки, МОМИИ васийлигида ўзаро ҳамкор бўлган 11 давлат вакиллари ҳамда кўплаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтаяпти. Шунингдек энергетика вазирларининг B-2-B форматидаги учрашувлари ҳам мўлжалланган.