Тожикистон ва Қирғизистон бош вазирлари ҳам ШҲТ йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга келдилар
(last modified Fri, 01 Nov 2019 11:46:41 GMT )
ноябр 01, 2019 16:46 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон бош вазирлари  ҳам ШҲТ йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга келдилар

Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган. Уни ҳам Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 1—2 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

 

Ёрлиқ