Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 4-10 ноябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Тошкентда МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
- Ўзбекистон президенти МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Қозоғистон президенти қабулида бўлди.
- Эронлик компаниялар Тошкентдаги Халқаро тоғ-кон ва металлургия саноати кўргазмасида қатнашди.
- Ўзбекистон ДХХ раиси : Сурия ва Ироқ ҳудудида жанг қилган жангарилар ўз ватанларига қайтиши мумкин.
- ИИВ расмийси: Ўзбекистонда фуқаролиги йўқ шахсларнинг ярмидан ортиғига фуқаролик берилиши кутилмоқда.
- Ниҳоят, Абдуллоҳ топилди. У шунча кун қаерда эди?
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Тошкентда МДҲ хавфсизлик хизматлари раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги 47-чи йиғилиши бўлиб ўтди.
Спутник сайтига кўра, йиғилишда асосий эътибор халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди, - дейилган хабарда.
Ва яна бир муҳим масала - МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш муаммолари ҳам алоҳида ўрганиб чиқилади.
Шунингдек, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган эди.
Ундан ташқари йиғилишда МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари ҳамкорликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари якуни бўйича ҳисобот тақдим этди ва Марказнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини маълум қилди.
Х Х Х
Ўзбекистон презпденти Шавкат Мирзиёев Тошкентда МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди.
Кун сайтига кўра, Мирзиёев меҳмонларни қутлаб, Ўзбекистонда МДҲ доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, жумладан, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
Хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг Ҳамдўстликда 2020 йилги раислигининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди.
Ташкилотга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, шу жумладан тезкор ахборот алмашиш ҳамда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Кибержиноятчиликка қарши курашда, интернет ва бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан зўравонлик ва радикал қарашларни тарғиб қилиш мақсадида фойдаланишга чек қўйиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Меҳмонлар самимий қабул учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдириб, ўз мамлакатлари раҳбарларининг салом ва энг эзгу тилакларини етказдилар.
Учрашувда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Х Х Х
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Танзила Норбоева Қозоғистон президенти Жомарт Токаев билан учрашиб мулоқот қилди.
Кун сайтига кўра, Қозоғистон раҳбари Танзила Норбоеванинг ташрифи парламентлараро алоқаларни ривожлантириши ва давлатлараро муносабатларга қўшимча туртки бериши туфайли катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлибгина қолмай, балки қатор масалаларда бир-бирини тўлдириб туради. Шунинг учун муваффақият қозонишимиз муқаррар. Боз устига, биз ҳамкасбим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳар жабҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун фаол ҳаракат қилишга келишиб олганмиз”, – деди Қосим-Жомарт Тоқаев.
Қозоғистон Президенти 2018 йилда савдо ҳажми 2,5 млрд долларга етганлигига ва шу йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилги кўрсаткичдан ошиб кетганлигига урғу берди.
Ўз навбатида, Танзила Норбоева илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзини етказди.
5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева билан учрашганди.
Х Х Х
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Тоғ-кон ва металлургия саноати маҳслулотлари кўргазмасида эронлик компаниялар ҳам қатнашди.
Эронлик компаниялар иштирокида Тошкент шаҳрининг ЎЗ.экспо. марказ Халқаро кўргазмалар комплексида 14 чи MiningMetals Uzbekistan 2019) - Халқаро Тоғ-кон ва метталургия саноати маҳсулотларининг кўргазмаси иш бошлади.
Халқаро кўргазмада дунёнинг 16 мамлакати жумладан Эрон ислом жумҳурияти, Австрия, Белорус, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Польша, Россия, Туркия, Франция, Швеция, Эстония ва Ўзбекистондан 100 компания қатнашди.
Бу Халқаро кўргазма, кон, металлургия ҳамда бу соҳа саноати заминасидаги экспертлар ва тадбиркорларни янги технология ва тажҳизотлар билан танишишлари учун шароит яратиб берди.
Х Х Х
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Тошкентда МДҲнинг хавфсизлик ва махсус хизмат органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида, Сурия ва Ироқдаги муваффақиятли аксилтеррор кампанияси фонида халқаро террорчилик ташкилотларининг бошқа «қайноқ» нуқталарга, шу жумладан, Афғонистонга кўчиши қайд этилмоқда деб айтди.
Кун сайтининг хабар қилишича, «Халқаро терроризм жангарилари террорчилик фаолиятини давом эттириш учун доимий яшаш жойларига қайтишга ҳаракат қилмоқдалар», - деди Азизов.
ДХХ раисининг билдиришича, бунда меҳнат миграциясининг ҳам ўз ўрни бор.
«Меҳнат миграцияси омили мамлакатларимиз фуқароларининг диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб қолишларига шароит яратмоқда», - деди ДХХ раҳбари.
МДҲ махсус хизматларининг раҳбарлари йиғилиш давомида халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, МДҲда миллатлараро ва диний адоват қўзғатилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларини кўриб чиқдилар.