Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 18-25 ноябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев Италия делегациясини қабул қилди.
- Ҳукумат қарори: 88 мингдан ортиқ ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади.
- Валентина Матвиенко Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташриф санасини очиқлади.
- Фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган ўзбекистонликларнинг 105- рўйхати эълон қилинди.
- Ўзбекистон "дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида 5-ўринда.
- Декабрь ойидан “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширади.
- ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони ҳибсга олинди.
- Ўзбекистонлик донорларнинг тана аъзоларини Исроилга сотган қозоқ врачи қўлга олинди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Тошкентда ташриф билан бўлиб турган Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш, жумладан, Италия ва Европа Иттифоқининг етакчи индустриал, интеллектуал ва маданий марказларидан бири бўлмиш Ломбардия билан амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
Фаол ишбилармонлик алоқалари ва ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш, Италиянинг компания ва ташкилотлари билан савдо, инвестициялар, саноат технологиялари, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ломбардиянинг таниқли университетлари билан юқори малакали, аввало, муҳандислик ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Олий даражадаги икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш доирасида мамлакатимиз ва Италиянинг ушбу ҳудуди ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Х Х Х
“Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими янада такомиллаштирилади.
Шунга кўра, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
- 2019 йилда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари.
Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали жами 88 минг 294 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномаси асосида 3 минг 112 нафар хотин-қизларга 85 млрд 500 млн сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиш ҳам назарда тутилган.
“Миллий қадрият, анъана ва урф-одат” республика ҳунарманд хотин-қизларининг кўргазмаси ташкил этилади.
Х Х Х
2019 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иштирокчи давлатлари Парламентлараро ассамблеяси 50-ялпи мажлиси доирасида ўтказилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Федерация Кенгаши раисининг сўзларига кўра, Россияда 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига кўрилаётган тайёргарлик катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Спикернинг айтишича, бўлажак сайловнинг боришини кузатиш учун республикага Россия Федерацияси ва МДҲ ПАнинг нуфузли делегацияси ташриф буюради.
В.Матвиенконинг таъкидлашича, Россияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил февралда Россия Федерациясига амалга оширадиган ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ташриф икки томонлама муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилишига хизмат қилади.
Х Х Х
Фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган ўзбекистонликларнинг 105- рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилди.
Элчихона эълон қилган "105- рўйхат"да ҳаммаси бўлиб 1210 фуқаронинг исм-фамилияси келтирилган.
«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:
1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.
Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт.
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилади.
Х Х Х
Гэллап (Gallup) Халқаро тадқиқот маркази хавфсизлик бўйича ўтказган шу йилги сўрови натижалари Ўзбекистонни дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида 5-ўринда эканлигидан далолат беради.
Гэллап (Gallup) Халқаро тадқиқот маркази 2018 чи йилда дунёнинг 142 мамлакатида 152 минг нафар қарашларини маълум этиб, 2019 чи йил тартибот ва қонун кўрсаткичлари ҳимоятини тарқатди ва унда Ўзбекистон ва Туркманистон 92 имтиёз касб этишлари билан дунёнинг энг хавфсизлик давлатлари рейтингининг 5 -чи ўрнида жой олдилар.
Ижтимоий сўровда қатнашганлар маҳаллий полицияга ишончи, кеча ва кундузда ёлғизлик билан сайр қилиш учун хавфсизликни сезиши ё ки сўнгги 12 ой чида пул ё бойликларини ўғирланган ми ё йўқми деган саволларга жавоб беришган.
Мазкур ижтимоий сўровда Тожикистон 94 имтиёз билан Сингапур /97 имтиёз/дан кейин дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.
Афғонистон эса 142 имтиёз билан рейтининг охирида жой олган.
Айрим экспертлар эса Марказий Осиё республикаларида сўз эркинлиги вазияти айрим шахсларни Гэллап муассаси саволларига жавоб беришда ва Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни рейтингнинг юқори ўринларида жой олишганига таъсир ўтказгани мумкин деб хулоса қилишмоқда.
Марказий Осиёда ОАВ ва сўз эркинлиги бўйича яхшироқ вазиятда бўлан Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари мазкур ижтимоий сўровда қуйироқ ўринга эга бўлган. Яъне Қозоғистон 77 имтиёз билан 72 чи ва Қирғизистон 76 имтиёз билан 82 чи ўрини эгаллашган.
Гэллап муассасаси ҳисоботи асосида дунё аҳолисидан 3 дан икки қисми яъне 69 фойизи кечаларда ёлғизлик билан сайр қилишда хавфсизликни сезиши ва 68 фойизи ҳам маҳаллий полицияга ишонишини маълум этганлар.
Х Х Х
Декабрь ойидан “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширади
Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишувига мувофиқ декабрь ойидан Zagros Airlines авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам қатновларни амалга ошириши айтилади.
Кун сайтига кўра, дастлабки босқичда авиакомпания ҳафтасига бир мартадан парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Кейинчалик парвозлар частотаси ҳафтасига 2 мартага етказилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги Эрон авиакомпаниясига "Теҳрон-Тошкент-Теҳрон" йўналишида рейсларни амалга ошириш учун эксплуатация рухсатномасини берганди.
Zagros Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни Airbus A-320, McDonnell Duglas MD-82 ва MD-83 самолётларида амалга оширади.
Эрон авиакомпанияси бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган бўлиб, у Ободон аэропортидан парвозлар бажаради
Х Х Х
Ўзбекистонлик донорларнинг тана аъзоларини Исроилга сотган қозоқ врачи қўлга олинди
Чимкент шаҳар бош врачи Абилай Донбай ноябрь куни инcон тана аъзоларини ноқонуний трансплантация қилганликда иштирок этгани учун қўлга олинди.
Тергов қўмитасининг маълум қилишича, Қозоғистонда бир неча давлат фуқаролари томонидан ташкил этилган жиноий гуруҳ фаолият юритган.
Буйрак донорлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украинадан келганлар бўлган. Жиноий гуруҳ тана аъзоларини чет-элликларга, асосан, Исроил фуқароларига сотишган.
Қозоғистон қонунчилигига кўра, мамлакат фуқароларига буйрак ва жигарни бериш тақиқланган.
"Донбай А. жиноий гуруҳ аъзоларининг талабига кўра, инсон тана аъзоларининг олди-соттиси тақиқланганига қарамай, катта пул эвазига буйрак кўчириш операцияларини ўтказган", дея хабар бермоқда Спутник Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига иқтибосан.
Врачга Қозоғистон жиноят кодексининг халқаро жиноий гуруҳда иштирок этиш, инсон аъзоларини ноқонуний трансплантация қилиш моддалари бўйича айблов қўйилди.