Ўзбекистонда Эроннинг ихтисослашган кўргазмаси очилди
(last modified Wed, 11 Dec 2019 12:49:18 GMT )
декабр 11, 2019 17:49 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистонда Эроннинг ихтисослашган кўргазмаси очилди

Бугун Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма очилди. Тадбирда Эрон корхоналари ва тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда

Эроннинг тижоратни кенгайтириш ташкилоти бош директори ва саноат, кончилик ва тижорат вазири ўринбосари Ҳамид Зодбум кўргазмани  очилиши маросимида  Тошкентда Эрон ислом жумҳуриятининг ихтисослашган кўргазмасини ўтказиш шароитини яратгани туфайли Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди ва икки мамлакат муносабатлари даражасига тўхталиб,  сиёсий муносабатларни яхшилангани ҳамда  минтақа ва Халқаро ҳажмиятда икки мамлакат позицияси ва қарашларини ҳимоя этилиши шунингдек  икки халқ ўрасидаги диний ва маданий қўшма жиҳатлари, саноат, технология, иқтисодий, тижорат ва илм соҳаларидаги муштарак ҳамкорликларига замин яратган деб изоҳлади.

Ҳамид Зодбум ўз сўзларида  Эрон ва Ўзбекистон қўшма комиссиясининг 13 -чи йиғилишини ўтказилиши  ва унинг доирасида  муҳим мавзулар айниқса  Тошкентда Эронни ихтисослашган кўргазмасини очилиши ва  Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо -иқтисодий йиғилиш  ҳар икки давлатининг турли соҳаларда ўзаро алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганининг далилидир деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба ва жума кунлари Тошкентда Эрон ва Ўзбекистон қўшма ҳамкорликлари комиссиясининг 13- чи йиғилиши бўлиб ўтади ва бу йиғилишда Эроннинг саноат, кончилик ва савдо вазири ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари комиссияга раислик қилишади.

 

Ёрлиқ