Ўзбекистон сайловларини ёритиш учун 69 хорижий ОАВнинг 102 мухбири рўйхатга олинди
Ўзбекистон Марказий сайлов штаби раисининг муовини ҳозиргача мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларни ёритиш учун бу штабда 69 хорижий ОАВнинг 102 мухбири ва миллий ОАВнинг 266 нафар намояндалари рўйхатга олинганини таъкидлади.
Ўзбекистон Марказий сайлов штаби раисининг муовини Маҳмуд Истамов ҳозиргача 4 та Халқаро ташкилотлар жумладан Европадаги Хавфсизлик в ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳуқуқлари ва демократия идораси, бу ташкилотнинг парламент ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва МДҲ республикалари ўз кузатувчиларини Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларни назорат қилиши учун сафарбар этишини эълон қилишган деб изоҳлади.
У ўз сўзларида бундан ташқааи Укзбекистон сайловларини кузатиш учун 54 чет эл мамлакатнинг 350 нафар кузатувчилари келишини истисно қилмади.
Истамов шунинггек 9 декабрь куни овоз бериш жараёнида қатнашадиганлар сонини 20 миллион 529 минг 590 нафар эканлигини қўшимча қилди.
У сўзлаган нутқида сайлов қонунининг 57 моддаси асосида муддатдан илгари овоз бериш жараёни сайловдан 10 кун олдин бошланиб сайловга 3 кун қолганида якунлананди. Шу тартибда муддатдан илгари овоз бериш 12 декабрь куни соат 9:00 да бошланади ва декабрь ойининг 18 чи куни соат 18:00 да якунланади деб баён қилди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 22 чи декабрида Ўзбекистон олий мажлиси ва маҳаллий ташкилотларининг сайлови бўлиб ўтади.
Декабрь ойидаги парламент сайловларида мамлакатдаги 5 та сиёсий партия 150 ўрин учун рақобат қилишади.