2019 йилда Ўзбекистон ЯИМ қанчалик ўсди?
(last modified Tue, 07 Jan 2020 12:15:15 GMT )
Январ 07, 2020 17:15 Asia/Tashkent
  • 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМ қанчалик ўсди?

2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди, таҳминлар эса 5,4 фоиз даражасида бўлган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хабар қилмоқда.

ЯИМ ўсиш суръати ушбу кўрсаткичнинг 2018 йилдаги даражасидан юқори бўлди (5,1 фоиз). ЯИМ ўсиши асосан саноат (6,4 фоиз - прогноз 5,2 фоиз), қурилиш (11,8 фоиз - прогноз 8,4 фоиз) ва хизматларнинг (6,1 фоиз - прогноз 6,3 фоиз) ўсиши ҳисобига таъминланди.

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 1 741 долларни ташкил этди ва 2018 йилга нисбатан 13,6 фоизга ўсди (2018 йилда 1 533 доллар).

2017 йилда миллий валюта икки баравар қадрсизланганига қарамай, 2019 йилда ЯИМ доллар қийматида деярли девальвация давридан олдинги кўрсаткичга етди.

Маълумот учун: доллар қийматида 2017 йил ЯИМ 59,1 миллиард долларни, 2019 йилда 58,3 миллиард долларни ёки 99 фоизни ташкил этди.

ЯИМ умумий ўсишида хизматлар соҳасининг улуши 1,9 фоиз, саноат - 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 0,9 фоиз, қурилиш - 0,6 фоиз, соф солиқлар - 0,6 фоизга тўғри келди.

Ёрлиқ