Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро иштирокчиларини босиқликка чақирган
(last modified Thu, 09 Jan 2020 09:24:32 GMT )
Январ 09, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Яқин Шарқдаги можаро иштирокчиларини босиқликка чақирган

Ўзбекистон ТИВ-и Яқин Шарқдаги вазият бўйича муносабат билдирди.

«Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда.

Ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади.

Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради», дейилади вазирликнинг ЎзАда хабар қилинган баёниясида.

Ёрлиқ