Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49632
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 6-12 январ  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2020-01-13T12:22:43+00:00 )
Январ 13, 2020 17:10 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 6-12 январ  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистоннинг янги Парламенти шаклланди.
  2. ЎзЛиДеП бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.
  3. 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМ қанчалик ўсганлиги эълон қилинди.
  4. Ўзбекистоннинг“энг кучли паспортлар” рўйхатидаги ӯрни аниқланди.
  5. Ўзбекистонда генерал шаҳид Қосим Сулаймоний хотирасига бағишланган маросим ўтказилди
  6. Тошкентда “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқимининг*(ДЭО) бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди.
  7. Тошкентда Гулнора Каримова иши бўйича суд мажлиси бошланди.
  8. Қашқадарёда ЙПХ ходимини маст ҳолатда ушлаб олишди (видео)

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Марказий Сайлов Комиссиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш натижалари юзасидан навбатдаги мажлис ўтказилди. Мажлисни МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов олиб борди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларидаги 1730 та сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди. Демак, Сайловчиларнинг ягона электр рўйхатига киритилган фуқароларнинг 62,8 фоизи такрорий овоз беришда иштирок этди.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгашларига сайлов ўтказувчи 95 сайлов округидаги 1104 та сайлов участкасида ҳамда халқ депутатлари туман шаҳар кенгашларига саплов ўтказувчи 587 та сайлов округидаги 1117 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди.

Шундай қилиб, дастлабки ҳамда такрорий овоз бериш натижасида, яъни сайловларнинг умумий якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича депутатлик ўринларига эга бўлдилар:

Image Caption

Ўзлидеп - 53 нафар (35%)Миллий тикланиш - 36 нафар (24%)Адолат - 24 нафар (16%)ХДП - 22 нафар (15%)Экопартия - 15 нафар (10%)

Х  Х  Х

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида МСК раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.

Депутатларнинг 9 нафари ёки 6 фоизи 30 ёшгача, 97 нафари ёки 65 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 44 нафари ёки 29 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагилар. Энг ёш депутат 26 ёшда. Энг ёши улуғ депутат 71 ёшда. Депутатларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этмоқда», - дея айтиб ўтди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Image Caption

Эслатиб ўтамиз, сайлов якунларига кўра, Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича  депутатлик ўринларига эга бўлдилар:

1. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 53та депутатлик ўрни;

2. «Миллий тикланиш» демократик партияси – 36та депутатлик ўрни;

3. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси – 24та ўрин;

4. Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 22та ўрин;

5. Ўзбекистон Экологик партияси – 15та ўринни эгаллади.

Х  Х  Х

2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди, таҳминлар эса 5,4 фоиз даражасида бўлган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги хабар қилмоқда.

ЯИМ ўсиш суръати ушбу кўрсаткичнинг 2018 йилдаги даражасидан юқори бўлди (5,1 фоиз). ЯИМ ўсиши асосан саноат (6,4 фоиз - прогноз 5,2 фоиз), қурилиш (11,8 фоиз - прогноз 8,4 фоиз) ва хизматларнинг (6,1 фоиз - прогноз 6,3 фоиз) ўсиши ҳисобига таъминланди.

Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 1 741 долларни ташкил этди ва 2018 йилга нисбатан 13,6 фоизга ўсди (2018 йилда 1 533 доллар).

2017 йилда миллий валюта икки баравар қадрсизланганига қарамай, 2019 йилда ЯИМ доллар қийматида деярли девальвация давридан олдинги кўрсаткичга етди.

Маълумот учун: доллар қийматида 2017 йил ЯИМ 59,1 миллиард долларни, 2019 йилда 58,3 миллиард долларни ёки 99 фоизни ташкил этди.

ЯИМ умумий ўсишида хизматлар соҳасининг улуши 1,9 фоиз, саноат - 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 0,9 фоиз, қурилиш - 0,6 фоиз, соф солиқлар - 0,6 фоизга тўғри келди.

Х  Х  Х

Henley & Partners компанияси мутахассислари дунё мамлакатлари паспортлари таҳлил қилиб, Henley Passport Index йиллик рейтингини тузишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатга умуман визасиз ёки тўғри кириш жойида виза олиш ҳуқуқига эга бўлган паспортларни - "кучли" паспортлар деб аташади. Рўйхатда 199 та давлат қайд этилган.

Ўзбекистон янги рейтингда 85-чи ўринда кўрсатилган. Ўзбекистон фуқаролари олдиндан виза олмасдан 57 та давлатларга кириши мумкин.

Image Caption

Таъкидлаб ўтиш керакки, рўйхатда Марказий Осиё давлатлари ўрта позицияларни эгалашди. Қозоғистон 67-чи  ўринда (визасиз 76 та давлатга кириши мумкин), Қирғизистон 80-чи  ўринда (63 та давлат), Тожикистон 84-чи ўринда (58 та давлат), Туркманистон 90-чи ўринда (52 та давлат).

Япония фуқаролари дунёда энг “кучли” паспорт эгалари  деб топилди. Японияликлар визасиз 191 та давлат ва ҳудудларга кириши мумкин. Иккинчи ўринда – Сингапур. Учинчи – Германия ва Жанубий Корея (189 та давлат ва ҳудуд).

Улар ортидан Финляндия ва Италия (188 та давлат), Дания, Люксембург ва Испания (187 та давлат).

Умумий рўйхатда сўнгги йил давомида АҚШ ва Буюк Британия паспорти сезиларли даражада тушиб кетди – олтинчидан саккизинчи ўрин: ҳозирги кунда АҚШ ва Британия паспорти билан визасиз 184 та давлатга ташриф буюриш мумкин.

Афғонистон эса рўйхатда охирги ўринда эгаллади – афғонистонликлар фақат 26 та давлат ва ҳудудга визасиз келиши мумкин.

Х  Х  Х

Фотимия айёми ва ислом Инқилдоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ва унинг шерикларининг шаҳодатининнг 7 куни муносабатида Ўзбекистон пйтахти Тошкнет шаҳрида ҳам маросим бўлиб ўтди.

Image Caption

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, маросимда Ўзбекистондаги Эрон ислом жумҳуиряти элчиси, элчихона ишчилари ва маданий ишлар маслаҳатчиси ҳамда Ўзбекистонда яшайдиган бир гуруҳ эронликлар қатнашдилдар.

Шунингдек маросим қатнашувчилари  Ҳазрат Заҳро/с/ шаҳодати мусибатлари ҳамда шаҳид Қосим Сулаймоний ва Ҳашд-уш-шаъбий раиси ўринбосари шаҳид Абумаҳди Алмуҳандис қаҳрамонлиги ва фидокорликларининг айрим қисмини эсга келтиришди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Х  Х  Х

8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид иш бўйича суд мажлиси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Image Caption

6 январь куни, Бош прокуратура жиноий уюшма таркибида жиноятлар содир этган Гулнора Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулоса билан судга юборилганини маълум қилган эди.