Мирзиёев: Ўзбекистон тизимини йўқ қилишга секундлар қолувди
Шавкат Мирзиёев совет даврида, мустақилликнинг дастлабки йилларида ва бугунги парламент ва сайловчилар онги ҳақида гапирди.
Мен 1989 йилдаги сайлов ва парламентни яхши эслайман. Ўзбекистон тизимини йўқ қилишга секундлар қолувди. Жуда катта тайёргарлик бўлган. Бир кишининг муносабати билан тизимни сақлаб қолган эдик
Ўша пайтлар Московдан парламент аъзолари келиб ўтирарди. Ҳамма томошабин эди.
Биз Мустақиллик йиллари қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтдик. Кўп хатолар ҳам бўлди. Биз буни унутмаслигимиз керак. Шу хатоларни қайтармаслик учун биз Ўзбекистон янги парламенти тузяпмиз.
Амалиётимизда биринчи марта сайлов жараёнини бошқариш бўйича автомт тизим ва сайлов ягона рўйхати жорий этилди. Оғир жиноят содир этмаган маҳкумларга илк бор овоз бериш имконияти яратилди.
"Биз муносиб қонун қабул қилиб, ҳаммани лол қолдиришимиз керак. Ғурур ва ифтихор ҳаммага ҳам муносиб бўлмайди", - деди Шавкат Мирзиёев.