МАГАТЭ Ўзбекистонда қиймати 1 млн евродан ортиқ бўлган тўртта лойиҳани амалга оширмоқчи
(last modified Wed, 12 Feb 2020 09:50:27 GMT )
феврал 12, 2020 14:50 Asia/Tashkent
  • МАГАТЭ Ўзбекистонда қиймати 1 млн евродан ортиқ бўлган тўртта лойиҳани амалга оширмоқчи

Ўзбекистон делегациясини 10-14 февраль кунлари Вена шаҳридаги бўлиб ўтаётган Ядро хавфсизлиги бўйича халқаро конференциядаги иштирок этиши доирасида Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов МАГАТЭнинг янги тайинланган бош директори Рафаэл Мариано Гросси билан учрашди

Дарё сайтига кўра, учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилган. Мариано Гросси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакатнинг МАГАТЭ билан ҳамкорликни кучайтираётганига юқори баҳо берган. У МАГАТЭ Ўзбекистон тимсолида минтақадаги муҳим ҳамкорни кўраётганини таъкидлаган.

Шунингдек, у ядро хавфсизлиги соҳасида ҳамда АЭС қурилиши каби йирик лойиҳаларни амалга оширишда ташкилот Ўзбекистонга ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини билдирди, 2020 йилда МАГАТЭ миссияси ядровий инфратузилмани ҳар томонлама кўриб чиқишни белгилаганини маълум қилди.

Мариано Гросси мамлакатда ядро хавфсизлигини таъминлашда мувофиқлаштирувчи муҳим рол ўйнашини алоҳида таъкидлаб, шу боисдан мувофиқлаштирувчининг кадрлар салоҳиятини оширишга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини айтган. Бу борада МАГАТЭ миссияларидан бири бўлган «Мувофиқлаштириш масалалари бўйича комплекс хизматлар» (IRRS) дастурининг ўтказилиши Ўзбекистоннинг миллий дастури тўлиқ халқаро талаблар асосида амалга оширилишини таъминлаш имконини бериши таъкидланди.

2020—2021 йиллар мобайнида МАГАТЭ техник ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистонда умумий қиймати 1 миллион евродан ортиқ бўлган тўртта лойиҳани амалга ошириш учун тасдиқлади.

Ёрлиқ