Блогер Отабек Нуритдинов ароқ дўкони эгалари томонидан калтакланди
(last modified Tue, 18 Feb 2020 14:11:36 GMT )
феврал 18, 2020 19:11 Asia/Tashkent
  • Блогер Отабек Нуритдинов ароқ дўкони эгалари томонидан калтакланди

Асакалик блогер Отабек Нуритдинов Холид ибн Валид жомеъ масжиди яқинида ароқ дўкони очилгани ҳақида фотопост жойлаганидан сўнг дўкон эгалари томонидан калтакланган. Бу ҳақда блогернинг ўзи Фейсбукда маълум қилди.

Бугун эрталаб блогер "Ушбу расмга кўзим тушиб, биринчи келган хаёл шу дўконда савдо қилаётган ва дўкон эгалари ўзимизнинг ўзбеклармикин? деб ўйладим. Асакадаги ишлаб турган Холид Ибн Валид масжиди ва Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизматидан муносабатини кутиб қоламиз" деб ёзиб, шу суратларни илова қилган.

Image Caption

Блогернинг айтишича, расмни чиқаргандан сўнг унинг олдига ароқ дўконининг эгаси ва онаси келиб, нима мақсадда чиқарганини сўрашган. 

Image Caption

Отабек Нуритдинов "Агар ҳужжатларингиз тўғри бўлса ва менинг постимдан норози бўлсангиз, ИИБ ходимлари ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин", деб айтган.

Шундан сўнг йигитлар агрессив муносабатда бўлиб, блогерга мушт туширган. Блогернинг таъкидлашича, йигитлар унга ўлим билан ҳам таҳдид қилишган.

Блогер ўзининг ва онасининг шахсий телефон рақамини дўкон эгалари ички ишлардан олганини тахмин қилмоқда.

Ёрлиқ