Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар ватанга қайтарилмоқда
(last modified Sun, 01 Mar 2020 11:18:34 GMT )
март 01, 2020 16:18 Asia/Tashkent
  •  Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар ватанга қайтарилмоқда

Дастлабги навбатда Жанубий Кореядаги 182 нафар ўзбекисонликлар ватанга қайтарилган.

Кун. уз сайтига кўра, Бугун Тошкент вақти билан соат 2:40да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY514 рейси Сеулдан Тошкентга етиб келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, рейс орқали келган самолётда жами 253 йўловчи бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича тажрибали мутахассис ва эпидемиолог-шифокорлари йўловчиларни самолётдан чиқиш вақтида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказишди.

Сеулдан олиб келинганлардан 182 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 71 нафари хорижий мамлакатлар фуқароларидир. Хорижий фуқаролардан 49 нафари Ўзбекистонда қолади, 22 нафари эса транзит йўловчилардир.

Эндиликда йўловчиларнинг 231 нафари (182 ўзбекистонлик ва 49 нафар хорижлик) коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилади ва икки ҳафта давомида карантинда сақланади. 22 нафар транзит йўловчилар эса белгиланган тартибда изоляция қилиниб, кейинроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейси орқали ўз мамлакатига учиб кетади.

Ёрлиқ