Талимаржон-9 қудуғидан газ оқими олинди
март 06, 2020 18:53 Asia/Tashkent
Қатламнинг маҳсулдор қисмидаги олиб борилган горизонтал бурғулаш ҳамда ГРП ишлари натижаларига кўра, 5 март куни қудуқнинг кунлик дебити 250 минг куб.м газни ташкил этди.
Қудуқ горизонтал қисмида, 270 м узунликда олиб борилган бурғулаш ишлари 4045 м чуқурликда амалга оширилди.
Қазиб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳаммаси аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун ички бозорга юборилмоқда.
Epsilon Development Company (EDC) Матбуот хизмати.
Ёрлиқ