Ўзбекистон Эрон билан иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидламоқда
март 22, 2020 12:27 Asia/Tashkent
Ўзбекистон президенти Эрон Ислом Жумҳурияти президентига Наврўз байрами муносабати билан йўллаган ўз паёмида, икки мамлакат ўртасида иккитомонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президентига йўллаган ўз паёмида, Наврўз байрами ва баҳор фасли кириб келиши муносабати билан Эрон халқи ва мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийни табриклаб, Теҳрон-Тошкент муносабатлари тез суръатда кенгайишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон президенти шунингдек, баҳор фасли ва наврўз байрамининг файз-баракоти билан тўлган ушбу кунларда Эрон халқи учун тинчлик, осойишталик ва мувафаққиятлар орзу қилди.