Коронавирус қаердан келди?
(last modified Wed, 25 Mar 2020 14:02:36 GMT )
март 25, 2020 19:02 Asia/Tashkent
  • Коронавирус қаердан келди?

Коронавируснинг сунъий равишда келиб чиқиши ҳақида янги фактлар аниқланди.

Олимлар коронавируснинг сунъий келиб чиқишини тасдиқловчи янги тафсилотлар ҳақида хабар беришди, деб ёзади Известия нашри.

Бир мунча вақт олдин AҚШда патогенлар фаолиятини кучайтириш бўйича тадқиқотларга вақтинча мораторий киритилганди, аммо тадқиқотлар давом этди.

Хусусан, MERS ва SARS грипп вирусини ўрганишга рухсат берилганди. Бундан ташқари, AҚШ Иккиламчи фойдаланиш бўйича тадқиқот қўмитаси томонидан (Dual Use Research of Concern committee) сунъий равишда коронавирусни яратиш усулларини ишлаб чиқариши тасдиқланган.

Нашр таъкидлашича, ушбу тадқиқотда Ухан вирусология институти лабораториясининг хитойлик олимлари ҳам иштирок этишган. 2015 йилда уларга энг юқори хавф даражаси тайинланган эди. Худди шу йили "Nature Medicine" журнали коронавируснинг гибрид версиясини яратиш учун 15 та олим томонидан имзоланган хавфли тажрибалар тўғрисидаги материални нашр этди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бир гуруҳ одамлар томонидан сунъий патоген яратилиб, унинг кўршапалакларга ва одам ўпкасининг эпителиал ҳужайраларига юқиш қобилиятини синаб кўришди. Вирусни ишлаб чиқувчилар, SARSга ўхшаш вируслар туфайли пайдо бўладиган касалликнинг имкониятларини ўрганиб чиқдилар. Эҳтимол, бу патогеннинг қайта пайдо бўлиш хавфини олдини олиш учун қилинган.