Ўзбекистонда COVID-19 вирусига чалинганлар сони 298 нафарни ташкил этди
(last modified Sun, 05 Apr 2020 05:45:45 GMT )
апрел 05, 2020 10:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда COVID-19   вирусига чалинганлар сони 298 нафарни ташкил этди

Ўзбекистонда яна 32 кишида COVID-19 тасдиқланиши билан мамлактада коронавирусни юқтириб олган шахслар сони 298 кишига етди.

“Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 298 нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, охирги тасдиқланганларнинг ҳам барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.