Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 896 нафарга етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 13 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 896 кишига етганини хабар қилди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, 12 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 865 нафарга етгани маълум этилганди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилганидан бери 66 киши соғайиб, тўрт киши (икки аёл ва икки эркак) эса коронавирус сабаб вафот этган.
Ўзбекистондан ташқари Австрия, Арманистон, АҚШ, БАА, Жанубий Корея, Покистон, Россия, Таиланд ва Қозоғистонда ҳам жами 23 ўзбекистонлик коронавирусни юқтириб олган ва улардан 3 нафари вафот этган.
Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.