Ӯзбекистон банкларида доллар курси 10 мингдан ошди
14 апрель оқшомида Ўзбекистон тижорат банклари АҚШ долларини сўмга нисбатан 10 минг сўмдан оширди. Ўзгаришлар банкларнинг мобил иловаларида ҳам акс эттирилган.
Кун давомида долларнинг сотиб олиш курси 9750-9840 сўмлик коридорда, сотиш курси 9850 сўмдан бўлган бўлса, кечки 20:00 дан кейин аксарият банкларда 10050 га 10150 дан таклиф этила бошланди.
14 апрель ҳолатига кўра, Марказий банк АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини 9693 сўм қилиб белгилаган эди.
Бир кун олдин, 13 апрель куни Марказий банк чет эл валютасининг сўмга нисбатан курсини ўсишини ички ва ташқи омиллар, шу жумладан экспорт ва пул ўтказмаларининг қисқариши билан изоҳлаган эди.
Регулятор сўм курсининг кескин девальвацияси эҳтимоли пастлигини ва банкларнинг кассаларида конверцион операцияларни амалга ошириш учун нақд хорижий валюта етарли эканлигини таъкидлаган эди.