Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1582 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51745-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_1582_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1582 нафарни ташкил этмоқда.
(last modified 2020-04-20T15:38:46+00:00 )
апрел 20, 2020 14:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 1582 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 20 апрель соат 14:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1582 нафарни ташкил этмоқда.

Кун.уз сайтининг хабар қилишича, 19 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1565 тага етгани хабар қилинанди. Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг «Ўзбекистон 24» телеканали орқали берган баёнотида 20 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолган деб маълум этганди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари ваот этиб  238 нафари эса тузалиб, реабилитацияга олинган.

Хорижда Ўзбекистон фуқароларидан 73 нафарида  коронавирус аниқланган (энг кўпи —Россияда -42 киши), уларнинг тўрт нафари вафот этган.