Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 1865 нафарга етди
апрел 26, 2020 10:33 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 26 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 3 кишига кўпайиб, 1865 нафарга етди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1862 тага етгани маълум этилганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этди, 707 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.
Ёрлиқ