Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 9 нафарга етди
«1959 йилда туғилган пойтахтлик Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган
Коронавирусга чалинган беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлгани сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган хабар бермоқда Кун.уз сайти
61 ёшли ушбу бемор даволаниш давомида кунлик аҳволи видео мулоқотлар орқали хорижлик ва мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.
Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.