Ўзбекистонда 2136 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
май 03, 2020 15:55 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 9 кишига кўпайиб, 2136 нафарга етганини хабар қилди.
Аввалроқ 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 2127 нафарни ташкил этаганини Дарё сайти хабар қилганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1278 нафари эса соғайган.
Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.
Ёрлиқ