Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2181 нафарга етди
май 04, 2020 11:53 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 4 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 21 кишига кўпайиб, 2181 нафарга етганини эълон қилди.
Аввалроқ 4 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2160 нафарни ташкил этгани маълум этилганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг ўн нафари вафот этди, 1370 нафари эса соғайган.
Ёрлиқ