Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2336 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52130-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_2336_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 9 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2336 нафарга етганини хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
май 09, 2020 06:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2336 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 9 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2336 нафарга етганини хабар қилди.

Аввалроқ, 8 май соат 22:00 ҳолатига кўра мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2325 нафарни ташкил этаётгани ҳақида Дарё сайти хабар берганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1775 киши касалликдан соғайди ва 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этди.