Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2411 нафарга етди
май 10, 2020 16:31 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 май соат 15:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 24 кишига ошиб, 2411 нафарга етганини маълум этди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 10 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 2387 нафарга етганини Дарё сайти хабар тқилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1856 киши касалликдан соғайди, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.