Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2453 нафарга етди
май 11, 2020 11:02 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда 11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 35 кишига ошиб, 2453 нафарга етганини мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Дарё сайти, Ўзбекистонда 10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 2418 нафарга етганини хабар қилганди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1881 киши касалликдан соғайган, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Ёрлиқ