Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2568 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52226-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_2568_нафарга_етди
13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2568 (+21) нафарга етди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 13, 2020 10:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2568 нафарга етди

13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2568 (+21) нафарга етди.

Янгидан касалланиш ҳолатларининг 15 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 6 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Ўзбекистонда  даволанаётган 518 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда дея хабар қилган Дарё сайти.