Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2652тага етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52273-Ўзбекистонда_коронавирусдан_зарарланиш_ҳолатлари_сони_2652тага_етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.
(last modified 2020-05-16T05:13:27+00:00 )
май 15, 2020 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2652тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2652 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

7 нафар янги касалланиш ҳолатининг 3 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган 3 нафар фуқаро 9 ва 13 май кунларида Тожикистондан келган ва карантинга олинган.

14 май куни Ўзбекистонда жами 33та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 60 нафар бемор тузалди.

Шу вақтгача 2136 киши коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Ҳозирда шифохоналарда 505 бемор даволанмоқда ва уларнинг 8 нафари оғир аҳволда.