Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2691 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52288-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_2691_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 нафарга ошиб, 2691 кишига етганини маълум этди.
(last modified 2020-05-16T11:52:47+00:00 )
май 16, 2020 12:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2691 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 нафарга ошиб, 2691 кишига етганини маълум этди.

Дарё сайтига кўра янги Ўзбекистонда коронавирусга касалланиш ҳолатларининг 1 таси хориждан келган фуқарода аниқланган. У халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, шу йил 14 май куни Россиядан келган. Шунингдек, касаллик 4 нафар олдиндан карантинда бўлган навоийлик фуқарода аниқланган.

Ўзбекистонда 2158 нафар (соғайиш кўрсаткичи 80 фоиз) фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғади.

Қайд қилинишича, даволанаётган 522 нафар бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир.