Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2719 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52297-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_2719_нафарга_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 нафарга ошиб, касалланганлар 2719 кишига етди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 16, 2020 16:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2719 нафарга етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 нафарга ошиб, касалланганлар 2719 кишига етди.

Аввалроқ Дарё сайти 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда инфекция қайд этилганлар сони 2691 нафарни ташкил қилаётгани маълум қилган эди. Даволанишда бўлган 522 нафар бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир эканлиги қайд этилганди.

Ўзбекистон бўйича коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 2195 нафарга етган, 11 нафар бемор эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.