Ўзбекистонда 2779 киши коронавирусга мубтало бўлган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52350-Ўзбекистонда_2779_киши_коронавирусга_мубтало_бўлган
Ўзбекистонда 18 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 кишига ошиб, 2779 нафарга етди. Бу ҳақда Дарё сайти Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилган.
(last modified 2020-05-19T05:45:41+00:00 )
май 18, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 2779 киши коронавирусга мубтало бўлган

Ўзбекистонда 18 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 кишига ошиб, 2779 нафарга етди. Бу ҳақда Дарё сайти Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар қилган.

Ўзбекистонда янги  касалланиш ҳолатларининг барчаси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Аввалроқ, 18 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони жами 2762 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекистонда 2293 киши соғайиб,  беморларнинг 13 нафари эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.