Ўзбекистонда коронавирусга 2927 нафар мубтало бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52393-Ўзбекистонда_коронавирусга_2927_нафар_мубтало_бўлди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.Ўзбекистонда 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2927 (+47) нафарни ташкил қилмоқда.
(last modified 2020-05-21T05:35:36+00:00 )
май 20, 2020 17:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга  2927 нафар мубтало бўлди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.Ўзбекистонда 20 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2927 (+47) нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан қайд этилган Дарё сайтида.

Ҳозиргача Ўзбекистонда 2366 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

«Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Маълумот ўрнида, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.