Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52486-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 17-24 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2020-05-25T12:57:39+00:00 )
май 25, 2020 17:51 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 17-24 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Ўзбекистонда ӯтган ҳафта давомида коронавирус юқтириб олганлар сони 3150 нафарга етди.
  • Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланди.
  • ХВЖ директорлар кенгаши коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистонга 375 миллион доллар ажратди.
  • 13-чи ўлим! Ӯтган ҳафта коронавирусга чалинган яна бир ўзбекистонлик бемор вафот этди
  • Сардоба бўйича 2 киши ҳибсга олинди.
  • Расул Кушебаев “йил жинояти”ни фош этди.
  • Ўзбекистон давлати: давлат муассасаларидаги ишлар ўзбек тилида юритилади.

 

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистонда 24 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 кишига ошиб, 3150 нафарга етди, дея хабар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Дарё сайтининг маълум қилишича, янги коронавирусга касалланиш ҳолатларининг 5 таси хориждан келган, яна 4 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 8 ҳолатда Тошкентда, 1 ҳолатда эса Наманган вилоятида аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2565 фуқаро соғайган.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда нишонланди.

Х  Х  Х

 ХВЖ директорлар кенгаши коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистонга 375 миллион доллар ажратди.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директорлар кенгаши коронавирус билан курашиш учун Ўзбекистонга 375 миллион доллар ажратишга қарор қилганини маълум этди.

Спутник сайтига кўра, “Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемиясига қарши курашини қўллаб-қувватлаш учун тезкор кредит механизми ва тезкор молиялаштириш воситаси доирасида 375 миллион доллар ажратилишини маъқуллади», - дейилади хабарда.

Жамғарма маълумотларига кўра, имтиёзли кредитлар 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 125 миллион доллар миқдоридаги тез фоизсиз кредитлашни (Rapid Credit Facility) назарда тутади. Шунингдек, 250 миллион доллар миқдоридаги маблағлар 5 йиллик муддатга тез молиялаштириш воситаси шаклида, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даврга йилига 1,05%да ажратилади.

"Ушбу маблағлар глобал инқироз ва коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши жамғармани тўлдиришга йўналтирилади", - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

Х  Х  Х

14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган Самарқандлик фуқаро I. (эркак)да коронавирус инфекцияси аниқланганди.

Дарё сайти беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Коронавирусга чалинган бемор узоқ вақт давомида жигар сиррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган деб қилмоқда..

Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган», деб эълон қилди.

Х  Х  Х

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев қонунчилигимизда арзимаган ҳаракатлар учун ҳам шартта жиноий жавобгарликка тортиш ҳолатлари, афсуски, ҳалиям борлиги ҳақида фикр билдирди:

Тўғриси Андижон шаҳридаги “Регистон” сайлгоҳида дрондан рухсатномасиз фойдаланиб, клип олмоқчи бўлган операторнинг салкам “йил жиноятчиси”га айланиб қолгани ҳақида ўқиб на кулишни на йиғлашни билмайсан. 

Сабаби ҳар қандай ҳаракатнинг ҳуқуқий оқибатига қараб жавобгарлик белгиланиши керак. Ва мен шу кунга қадар дрондан фойдаланишнинг жамият ва давлат учун қандай оғир оқибат олиб келиши мумкинлигини тушунмаганман. Рухсат олса хавфсиз, рухсат олмаса хавфли. Худдики автомобиллар “тонировка”си каби: пулини тўласанг хавфсиз ҳайдовчисан, тўламасанг хавфли ҳайдовчи.

 Бунда тенгсизлик тугаб, тенглик бўлишининг моҳияти шундаки, янги йил кечасида Тошкентда одамлар устида учган “дронлар шоуси” давлат ва жамият учун ҳеч қандай хавф туғдирмади, деб қаралгани каби клип олиш учун дрондан фойдаланишнинг оқибати ҳам ўша “дронлар шоуси” каби бахоланиши керак. Чунки моҳиятан битта ҳолатга иккита кўз билан қўшстандарт услубида қараш адолатсизлик, деб тушунилади.

 Оддий айтганда хатто жарима солишга ҳам тормайдиган бу каби жазоларни жиноят қонунчилигидан бутунлай чиқариш ва нари борса маъмурий тартибдаги жавобгарликка ўтказиш вақти аллақачон етиб келган. Бу гапим мантиқсиз “тонировка” чекловига тегишлимас, уни бутунлай бекор қилиш керак. 

Тан оламан: дрон масаласида жавобгарликни жиноят даражасида белгилашда биз депутатларнинг ҳиссаси катта, чунки истаб-истамай бунга қачонлардир ўзимиз овоз берганмиз. Бироқ ўша вақтнинг талаби ва зарурати нима билан боғлиқ бўлганини ҳозир билмайман. Бугун эса бу – бугун.