Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3333 нафарга етди /вафот этганлар 14 киши/
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52515-Ўзбекистонда_коронавирусга_мубтало_бўлганлар_сони_3333_нафарга_етди_вафот_этганлар_14_киши
Ўзбекистонда 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 43 кишига кўпайиб, 3333 нафарга етганини мамлакат ССВ хабар қилган.
(last modified 2020-05-27T12:00:08+00:00 )
май 27, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 3333 нафарга етди /вафот этганлар 14 киши/

Ўзбекистонда 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 43 кишига кўпайиб, 3333 нафарга етганини мамлакат ССВ хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 31 таси Навоий вилоятида, 6 таси Тошкент вилоятида, 4 таси Тошкент шаҳрида ва 2 таси Наманган вилоятида аниқланган.

«Уларнинг бари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар эди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйича 683 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда, 2636 нафар бемор соғайган аммо 14 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.