Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони сони 3355 нафарга етди
май 27, 2020 17:00 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 кишига ошиб, 3355 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 5 таси Тошкент шаҳрида, яна 4 таси Тошкент вилоятида, 2 таси карантин марказида, қолган 11 таси ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келганларда, қолган 6 нафари эса Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.
Ҳозирда Ўзбекистон бўйича коронавирусдан 2659 нафар бемор соғайган ва 14 нафар бу вирус аросатлари оқибатида вафот этган.
Ёрлиқ