Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3554 тага етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52588-Ўзбекистонда_коронавирусга_чалинганлар_сони_3554_тага_етди
Ўзбекистонда 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони саккиз кишига кўпайиб, 3554 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекисон ССВ хабар қилган.
(last modified 2020-05-31T12:26:16+00:00 )
май 31, 2020 10:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони  3554 тага етди

Ўзбекистонда 31 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони саккиз кишига кўпайиб, 3554 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекисон ССВ хабар қилган.

Қайд этишларича, янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг учтаси Карантин марказидаги фуқаролар орасида, биттаси Тошкент шаҳрида карантинда бўлган фуқарода, тўрттаси эса Бухоро вилоятида аниқланган.

Бухородаги ҳолатларнинг учтаси Шофиркон туманида — коронавирусга чалинган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқароларда, тўртинчиси эса халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчисида аниқланган.

31 май соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 757 нафари даволанишни давом эттирмоқда, улардан тўққиз нафарининг аҳволи оғир, яна бир нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда.