Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3583 тага етди
май 31, 2020 17:26 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда яна 29 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.
“2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Ёрлиқ