Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3702 кишига етди
(last modified Tue, 02 Jun 2020 06:00:57 GMT )
июн 02, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3702 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган шахслар сони 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, 29 нафарга ошиб 3702 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган 22 та янги касалланиш ҳолатларидан 20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган. Шунингдек, янги касалланганларнинг 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.

Аввалроқ 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 11 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, COVID-19’ни юқтириб олганларнинг умумий сони 3673 нафарга етгани ҳақида  хабар қилинганди.

Ёрлиқ