Ўзбекистон президентилиги учун бўладиган сайловлар жараёни
Ўзбекистон президентилиги учун бўладиган сайловлар жараёни
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Ўзбекистон президентилиги учун бўладиган сайловлар жараёни ҳақидаги" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон республикаси президенти учун бўлиб ўтган олдинги сайловда, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга рақиб бўлган икки номзод жорий йилнинг 4 декабрида ўтказиладиган президент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодларини тақдим этишди. 2016 йилнинг 4 декабрь санасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўладиган сайловда иштирок этадиган номзодлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан - Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон халқ демократик партиясидан – Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партиясидан – Наримон Умаров, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан - Сарвар Отамуродов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз номзодини илгари сурган. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда рўйхатга олинган барча тўрт партияга 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этишга рухсат берди. Буларни ичида Наримон Умаров ва Ҳотамжон Кетмонов бундан олдинги Ўзбекистон президенти сайловида Ўзбекистоннинг марҳум президентига рақиб бўлишган эди. Эндиликда эса, улар Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг жиддий рақиблари қаторига қўшилишди.
Бундан олдин аксарият хабарларда Ўзбекистон президенти сайлови учун Шавкат Мирзиёев, Рустам Азимов ва Рустам Иноятовларнинг рақиб бўлиши эҳтимоли ҳақида кўплаб фикр ва мулоҳазалар илгари сурилган эди. Буларнинг орасида Шавкат Мирзиёев номи Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини эгаллаш учун Ислом Каримовнинг ўринбосари сифатида кўпроқ муҳокама қилинар эди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот этганидан беш кун ўтиб 8 сентябр куни, Ўзбекистон Олий мажлисининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан мамлакат президентлиги учун бўладиган сайловда номзод бўлиб иштирок этади. Халқаро ҳамжамият ва Ўзбекистон сўз эрканлигини ҳимоя қиладиган ташкилотлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти даврида демократия жараёнларига эътибор қаратилмаслигини айтиб келишар эди. Шунингдек, Халқаро кузатувчиларнинг нуқта назарларига кўра, Ўзбекистондаги бўлиб ўтган сайловлар шаффоф ўтказилмаган. Шундан келиб чиқиб, халқаро таҳлилчилар Ўзбекистоннинг олдинги ҳукумати ҳақида хар хил фикрларни талқин қилишмоқда.
Шунингдек, кузатувчилар президент сайловида ўз номзодларини илгари сурган шахслар Ўзбекистон жамиятида ҳукумат ва сиёсат соҳасида қандайдир ўзгаришларни тадбиқ қила олишадими деган саволни ҳам муҳокама қилишмоқда. Халқаро кузатувчиларга кўра, Ўзбекистоннинг олдинги президенти даврида мамлакатни тинч ва осойишта сақлаб туриш учун ҳукумат тизимида кучли сиёсат юритилган. Шунингдек, айрим сиёсий доиларнинг фикрича, мамлакат президенти тизими илгаригидек бошқарувни қатъиятлик билан олиб борилади ва ҳозирги сайловнинг олдинги сайловлардан фарқи шундаки, мамлакат сиёсий элитасининг рақобат қилиши учун шароит яратилган. Турли ахборот манбалари Ўзбекстон президенти учун асосий давогарлар сифатида, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовларнинг номларини таъкидлашар эди. Ўзбекистоннинг олдинги президенти Ислом Каримовнинг ўринбосари сайлов орқали тақдимоти бўлса, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар тарихида улкан бурилиши нуқтаси бўлади.
Бу эса, демократик тамойиллар ва озод сайловларни ўтказиш қоидаларига риоя қилишдан қатъий назар, ҳозирги вазият Ўзбекистоннинг сиёсий элитаси ва шахслари ўртасида келишиб олиш ва муроса қилиш принципларига таянишни талаб қилади. Негаки, айни пайтда мамлакатда тинчликни сақлаш Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари учун ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Шунинг учун ушбу вазият, Ўзбекистонда нотинчлик келиб чиқиш эҳтимолларини анча камайтириши мумкин. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президентилиги учун бўладиган сайловни кузатиш учун бир қатор халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни таклиф қилди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.