Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5561 кишига етди
(last modified Wed, 17 Jun 2020 06:27:13 GMT )
июн 17, 2020 11:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5561 кишига етди

ЎзбекистонСоғлиқни сақлаш вазирлиги 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 68 кишига кўпайиб, 5561 нафарга етганини маълум этди. 

Маълумотларга таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда қадар Ўзбекистонда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) тузалган.

«Ҳозирда 1446 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ 16 июндан бошлаб Термиз шаҳрига кириб-чиқиш вақтинча тўхтатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёрлиқ