Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6358тага етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i53031-Ўзбекистонда_коронавирусга_чалинганлар_сони_6358тага_етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 43 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
(last modified 2020-06-23T05:24:28+00:00 )
июн 22, 2020 10:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6358тага етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 43 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6358 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган», дейилган хабарда..

21 июнь куни жами 162та ҳолат қайд этилди. Шунингдек, 87 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 1962 бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.