Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган сайёҳларга 3 минг доллар компенсация берилади-ми?
(last modified Mon, 22 Jun 2020 05:37:05 GMT )
июн 22, 2020 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган сайёҳларга 3 минг доллар  компенсация берилади-ми?

Ўзбекистонла чет эллик сайёҳ коронавирус инфекциясини юқтириб олса, унга 3000 доллар миқдорида компенсация пули берилиши айтилади.

Шавкат Мирзиёев «Кучайтирилган санитария-эпидемиологик хавфсизлик режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

«Ўзбекистон 24» телеканали мухбирларининг хабар беришича, мамлакатда чет эллик сайёҳлар учун ўзига хос «хавфсизлик ёстиқчаси»га айланадиган «Ўзбекистон - хавфсиз саёҳат кафолатланган» (Uzbekistan/Safe travel guaranteed) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилмоқда деб хабарт қилган Кун.уз сайти..

«Агар чет эллик сайёҳ коронавирус инфекциясини юқтириб олса, унга 3000 доллар миқдорида компенсация пули берилади. Ушбу амалиёт дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилади», - дейилади «Ўзбекистон 24» телеканали хабарида.

Таъкидланишича, туроператор томонидан карантин даврида чет эллик туристларга хизмат кўрсатиш фақат «Ўзбекистон - хавфсиз саёҳат кафолатланган» реестрига киритилган объектларда амалга оширилиши мумкин.

Ёрлиқ