Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 13 Jul 2020 14:18:03 GMT )
июл 13, 2020 19:18 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 29 июн-5 июл   кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 13 мингдан ошди.
  2. Ўзбекистон ва ЕИ шериклик ва ҳамкорлик битими тўғрисида музокара ўтказди.
  3. 10 июлдан Ўзбекистон яна қатъий карантинга қайтди.
  4. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи ҳафта кўтарилди.
  5. Сухондарё ва Жиззахда «Жиҳодчилар»нинг иккита гуруҳи аъзолари қўлга олинди.
  6. Ташқи ишлар вазирлиги «Ғишт кўприк» чегара пости яқинида 3 минг нафардан зиёд ўзбекистонликнинг тўпланганини тасдиқлади.
  7. Коронавирусга қарши курашни кучайтириш мақсадида Ӯзбекистоннинг барча масжидлари ёпилди.
  8. Коронавирус кучайиши натижасида Ўзбекистон ички ҳаво ва темир йўл хизматлари тўхтатилди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистонда 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 196 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 13 193 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, ҳозирга қадар 61 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 5280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи ҳафта кўтарилди

Марказий банк 14 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,23 сўмга кўтарилиб, 10 194,96 сўмни ташкил қилди. Евро 62,49 сўмга ошиб, 11 518,27 сўм бўлди.

 

Ўтган ҳафтада долларнинг расмий курси 11,35 сўмга кўтарилиб, 10 184,73 сўмни ташкил этганди.

Х  Х  Х

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг 15 нафар аъзосидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» каналида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, гуруҳни ташкил этган шахс Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мавсумий ишлаши давомида экстремистик ва террористик ташкилот тарафдорлари таъсирига тушиб қолган. Кейинроқ Бойсун туманидан борган ўз ватандошларини ҳам бу йўлга даъват қилган. 1986 йил ҳамда 2002 йил оралиғида туғилган гуруҳ аъзолари 2016—2019 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россияда ишлаб юрганида ўзаро йиғинлар ўтказган.

Ўзаро йиғинларда гуруҳлар аъзолари диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандийнинг ҳижрат ва жиҳод қилиш тўғрисидаги аудио, видеомаърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, «Жиҳодчилар» оқими ғояларини ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келишган. Шунингдек, Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиш масалалари муҳокама этилган. Бундан ташқари, улар Суриядаги сафдошларига пул маблағларини ҳам юбориб турган.

Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув тадбирлари давомида аудио ва видеофайллар сақланган 30 та мобил телефон, 55 та флеш-карта, 54 та DVD диск, компьютер, планшет борлиги аниқланиб, уларда сақланаётган маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинган.

Шунингдек, Жиззах шаҳрида ҳам бу каби ноқонуний фаолият кузатилган. Хусусан, 1998 йилда Жиззах шаҳрида туғилган фуқаро 2017—2019 йилларда Туркияда ишлаши давомида диний экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб, уларни ўз атрфодагиларга тарғиб қилиб келган.

Дастлаб у 2000 йилда туғилган укасини ўз таъсири остига олган. Ака-укалар «Одноклассники» ижтимоий тармоғи орқали, кейинроқ Telegram’даги гуруҳ орқали экстремистик оқим ғояларини фаол қўллаб-қувватлаган. Гуруҳга 1983 йилдан 1998 йиллар оралиғида туғилган 23 киши аъзо бўлган. Улардан 250 дан ортиқ аудио ва видео материаллар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, Андижон шаҳрида «Жиҳодчилар» гуруҳи аъзолари қўлга олингани, Фарғонада эса «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилоти фаолиятига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Х  Х  Х

   Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби Қозоғистон билан чегара ҳудудида 3000 нафардан зиёд ўзбекистонликнинг тўплангани юзасидан расмий ахборот берди.

"Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ҳозирги кунда ‘Жибек жоли’—‘Ғишт кўприк’ назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг тўпланиши кузатилмоқда.

Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб турибди, фуқаролар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган», — дейилади ТИВ хабарида.

Вазирлик хабарига кўра, 1 июлдан буён 2700 дан ортиқ ўзбекистонлик, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда техник сабабларга кўра фуқароларнинг давлатлараро чегарадан ўтиши чекланган миқдорда амалга оширилган.

«Жибек жоли» ўтказиш пункти орқали фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади», — дейилади ТИВ ахборотида.

Х  Х  Х

Ӯзбекистон мусулмонларининг динний идораси мамлакатдаги барча масжидларнинг 1 августгача ёпилиши ҳақида хабар берди.

Ӯзбекистон мусулмонларининг динний идораси илова қилди: бу қарор вилоятнинг "яшил"ёхуд "қизил" зонада эканлигидан қатъий назар 10 июлдан амалга оширилади.

Эслатиш жоизким, "яшил" ҳудудларда жойлашган Ӯзбекистон динний муассасалари жорий йилнинг 8 июн кунидан бошлаб, ниқоб тақиш ва оралиқ масофани сақлаш шарти билан ӯз фаолиятларини қайта бошлаган эдилар.